Линклар

logo-print

Бундестим тўртинчи бор жаҳон чемпионига айланди


Жаҳон чемпионатида барча командаларни доғда қолдирган германиялик футболчилар ғалаба нашидасини сурмоқдалар.

Жаҳон чемпионатида барча командаларни доғда қолдирган германиялик футболчилар ғалаба нашидасини сурмоқдалар.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Германия ва Аргентина терма жамоалари ўртасида футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати кубоги учун ўтказилган ўйин немис футболчиларининг ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа германиялик футболчилар 2014 йилги Жаҳон чемпионати ғолибига айландилар.

Ҳар иккала команда аъзоларининг уринишларига қарамай, ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Бироқ қўшимча вақтда бундестим ҳужумчиси Марио Гётце томонидан киритилган ягона тўп немис футболчиларининг яна жаҳон чемпионларига айланиши учун кифоя қилди.

Error rendering VK.

Бу германиялик футболчиларнинг жаҳон чемпионатларидаги тўртинчи ғалабасидир.

Бир неча соат аввал якунланган ўйин натижаларига кўра, аргентиналик футболчилар чемпионатнинг кумуш медали соҳибига айланишди.

Айни пайтда Аргентина командаси сардори Лионель Месси чемпионатнинг энг яхши ўйинчиси ўлароқ эътироф этилди.

Кечаги ўйингача Германия ва Аргентина командалари жаҳон чемпионатлари финалида икки марта тўқнаш келишган. 1986 йилги ўйинда Диего Марадона бошчилигидаги аргентиналикларнинг қўли баланд келган бўлса, 1990 йили германияликлар ғалаба қозонганди.

Немис футболчиларининг бу галги ғалабасини Германияда миллионлаб одам тун бўйи нишонлаган. Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, машиналардаги ишқибозлар Берлин кўчалари бўйлаб миллий байроқларни ҳилпиратиб юрганлар, ўз мамлакатига шон-шараф ўқиганлар, кўчаларда рақсларга тушганлар.

Бу орада аргентиналик футболчиларнинг финалда ютқазиб қўйиши бу жамоа мухлисларини жунбушга келтирган. Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, кечаги мағлубиятдан кейин Буэнос-Айрес марказида оммавий тартибсизлик юзага келган. Тўполон чоғида 20 дан зиёд одам тан жароҳати олган, 50 нафар безори қўлга олинган. Кўчалардаги дўконлар, бар ва ҳатто банкларнинг ойналари синдирилиб, таланган.

Буэнос-Айресдаги тартибсизлик:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG