Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:29

Жазирама иссиқда куйганлар Тошкент денгизида жон сақламоқда


Ҳаво ҳарорати 39-45 даражага кўтарилган ёзнинг қоқ чилласида шаҳарликлар паркларда¸ фавворалар атрофида иссиқ тафтини босишга уринмоқда. Шу билан бирга узоқ бўлса ҳам Тошкент денгизига бориб чўмилувчилар кўп бўлмоқда. Қуйида ҳамкоримиз йўллаган фотоблогни сизга тақдим қиламиз.

"Ëз чилласида шаҳарликлар қаерда дам олмоқда?

Совет даврида "Бахт"¸ "Роҳат" ва "Тошкент денгизи" каби дам олиш масканлари бор эди. Болалар фавворада¸ одамлар паркда (Ғалаба парки¸ Комсомол кўли ва ҳоказо) чўмилишарди.

"Роҳат" ҳозир корейслар қўлида. У ерда жуда қиммат гольф клуб бор¸ "Бахт" эса қуриб қолган.

Биргина Тошкент денгизи қолди. Тошкентликлар Амир Темур хиëбонидан барча шароитлари бўлган¸ соҳилида парк бўлган Тошкент денгизига автобус қатнаганини яхши эслашади.

Тўғри¸ ҳозир аквопарк¸ бассейнлар бор¸ аммо ҳамма учун ҳам "чўнтакбоп" эмас..."

XS
SM
MD
LG