Линклар

logo-print

Италия соҳилларида ағдарилган ўта улкан - Costa Concordia кемаси сув юзасига олиб чиқилди.

Машҳур Titanic ҳажмидан икки баробар катта бўлган Costa Concordia 2012 йили Италия соҳилларига ўта яқинлашиб қолгани боис ҳалокатга учраган ва бортдаги юзлаб йўловчидан 32 нафари қурбон бўлган эди.

Занг босган улкан кемани сув юзасига олиб чиқиш инсоният тарихидаги энг йирик қутқарув амалиёти бўлди.

Бунинг учун ичига ҳаво тўлдирилган 30 та улкан метал қути кема корпусига тиркалди ва ағдарилган кема метал қутилар ёрдамида тургизилиб, сув остига қурилган махсус платформага қўйилди. Ҳозир кема тортиб кетишга шай ҳолда турибди.

XS
SM
MD
LG