Линклар

logo-print

Россияда пайвандчилик қилаëтган олий маълумотли молиячи Озодликка мактуб йўллади. У Ўзбекистондаги коррупцион тизим ҳақидаги мулоҳазаларини муштарийлар билан ўртоқлашди.

"Мен мактабни аъло баҳога битириб, юридик коллежда ўқидим. Кейин бир йил армияга бордим. Армиядан келиб ўша номдор Нархоз (Тошкент Давлат иқтисодиëт университети - таҳр.) институти МОЛИЯ факултетига кирдим.

Ҳамма ҳавас қилди. Мингтадан биттага насиб қилади бу ерда ўқиш.

Битирдим. Ўзбекистон давлат солиқ хизматининг ...... вилоят бошқармаси, ..... туман бўлимида бош инспектор бўлиб 2 йил ишладим.

Ойлик 400 минг...

Йўлкира: эрталаб 1000 сўм, иш кечаси 12 да тугагани сабабли кечқурунги йўлкира 4000 сум, обед 500 сўм. Ойлик ўн кунга ўзимнинг борди-келдимга етмади.

Якшанба қоғозда дам, амалда иш куни. Оилам билан бирга овқат ейишнинг ҳам иложи йўқ.

Ревизия ҳар ойда келади, пул тўплаймиз. Короче, жонимдан тўйдим, мақтаниб ўқиган дипломларим бир пул бўлди.

Ревизия дастидан ва йўлкирага пул топа олмай ишдан чиқиб кетдим.

Ҳозир Москвада темир заводда сварщикман. Ойлик 2¸500¸000 ўзбек пулига. Уйга жўнатаман.

Компютерни менчалик ҳеч ким билмайди. Қўлимдаги диплом ва илмим билан давлатнинг анча-мунча ишини эплайман.

Москвада ҳеч ким ишонмайди "Шундай илм ва дипломга иш топилмадими?" деб. Бошига тушганлар билади буни.

Завод бошлиқларига дам бераман ҳисоб-китобдан, лекин оддий сварщикман. Менинг дипломимга иш топилмади¸ қолганларга йўл бўлсин?!

Давлат порахўрликка қарши курашиб ётибди. ТЕПАДАГИЛАР хаёлига келтирмаяпти, ОЙЛИКНИ КЎТАРМАСДАН ТУРИБ ПОРАХЎРЛИККА ҚАРШИ КУРАШИБ БЎЛАДИМИ?

400 минг йўлкирани ўзига етмайдию, бола-чақа темир ғажийдими?

Дўкон солиқлари жуда баланд. Ўзим солиқчи бўлиб уларга раҳмим келар эди.

Мусодора қил, деб план қўяди. Бир бечора ушланганда қўлимдан келганча ёрдам қиламан.

Кечаси кўзимга ёш келади уларни ўйлаб. Бу ишларга чидаб бўлмади. Шу сабабли ҳозир ўзга юртда қора ишчиман. Оиламни соғинишни ҳисобга олмаганда, виждоним тоза.

Ҳамма кулади ўқиган дипломимни айтсам. Буни ўқиганлар "ҳаракат қилсангиз¸ иш топса бўлади" деб ўйлайди.

Бошингизга тушмагунча, олий маълумотли давлат одамининг иши қанчалик оғирлигини хаёлингизга ҳам келтирмайсиз.

Эрталаб 1 соат сўкиш эшитамиз, кечаси 10 дан 12 гача яна мажлис¸ яна сўкиш...."

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG