Линклар

Киев Россия томонини Украина билан чегарасига ҳарбийларни жойлаштираётганликда айбламоқда.

Киев баёнотида россияпараст айирмачилар қурол ташувчи техникани исталган пайтда мамалакатга олиб кириш ниятида чегара ҳудудида одам тўплаётгани айтилди.

Украина Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Андрий Лисенко 14 июль куни эрталабки тўқнашувларда "Донбасдаги низо ҳудудидининг кенгайишида Россия томони иштироки сезилиб қолгани"ни таъкидлади.

Айни пайтда Украина ҳарбийлари мамлакат шарқидаги Луганск аэропортини ўраб олган россияпараст кучлар блокини ёриб кирди ва Россия чегарасидан кириб келгани даъво қилинган ҳарбий траспорт, айирмачиларга қарши кучли зарба берди.

XS
SM
MD
LG