Линклар

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида 10 июль куни содир бўлган инцидент оқибатида Тожикистоннинг Ворух эксклавида истиқомат қилган 36 ёшли Сафоиддин Шаропов ҳалок бўлган, тожикистонлик яна 7 киши ўқотар қуролдан олган жароҳатлари туфайли касалхонага ётқизилган. Аниқланган маълумотларга кўра, тожикистонликлар чегаранинг аниқланмаган ҳудудида сув келтириш учун қувур кўмаётган пайтда қирғиз чегарачилари билан зиддият келиб чиққан.

Маълумки, Қирғизистон ҳудудида Тожикистоннинг Ворухидан ташқари Ўзбекистоннинг Сўх ва Шоҳимардон экславлари ҳам мавжуд ва сўхликлар 2013 йил январида юз берган инцидентдан бери Ўзбекистоннинг асосий ҳудудига яқин йўл қолиб узоқ йўлдан қатнамоқда.

10 июлдагига ўхшаш инцидент хавфи Сўх ва Шоҳимардон чегараларида йўқми?

Фарғоналик инсон ҳуқуқлари фаоли Абдусалом Эргашевнинг OzodNazarида шу масала ҳам бирров тилга олинди.

Суҳбат Фарғонадаги банклар олдидаги турнақатор навбатлардан бошланиб, куни кеча вафот этган россиялик таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Валерия Новодворская тўғрисидаги хотиралар билан якунланди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG