Линклар

logo-print

Киев рус зобитларини мамлакат шарқидаги айирмачиларга ёрдам бераётганликда айблади


Украина президенти Петро Порошенко 14 июль куни россиялик зобитлар Украина кучларига қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётганига доир маълумот тасдиқланганини билдирди.

Украина президенти Петро Порошенко 14 июль куни россиялик зобитлар Украина кучларига қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётганига доир маълумот тасдиқланганини билдирди.

Киев расмийлари рус армияси зобитларини Украина шарқидаги айирмачиларга кўмаклашаётганликда айблаб, Луганскда уриб туширилган АН-26 ҳарбий-транспорт самолёти Россия ҳудудидан отилган ракета воситасида қулатилганига оид тахминни илгари сурди.

14 июль куни Киевда куч ишлатар тузилмалари раҳбарлари билан ошиғич кенгаш ўтказган президент Петро Порошенко “россиялик зобитлар Украина кучларига қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётганига доир маълумот тасдиқланган”ини билдирди.

Порошенко Украина кучлари чегара мудофаасини мустаҳкамлаш ва чегараолди ҳудудида яшовчи аҳолини муҳофазалаш ишида тактик ўзгаришлар қилиши зарурлигини ҳам таъкидлади.

Кеча Украина мудофаа вазири Валерий Ҳелетей Ан-26 учқичи Россия ҳудудидан отилган ракета воситасида уриб туширилгани ҳақидаги тахминни илгари сурганди. Ҳелетейга кўра, Украина қўшинларига қарши курашаётган россияпараст айирмачиларда 6500 метр баландликда учиб кетаётган самолётни уриб туширишга қодир қуролнинг ўзи йўқ эди.

Киев расмийларига кўра, ўтган бир кеча-кундузда Украина шарқида аксилтеррорчилик амалиётида иштирок этаётган 3 ҳарбий ҳалок бўлган, 12 киши эса тан жароҳати олган.

XS
SM
MD
LG