Линклар

logo-print

Путин BRICS бўйича ҳамкорларига Ғарб санкциялари юзасидан шикоят қилмоқчи


Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин BRICS бўйича ҳамкорларига АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан жорий қилинаётган “санкция таъқиби”га қарши коллектив чоралар устида ўйлаб кўришни таклиф қилмоқчи.

Бу ҳақда Путин ИТАР-ТАСС давлат ахборот агентлигига берган интервьюсида билдирди.

АҚШ ва иттифоқчиларининг “санкциявий ҳужум”ига шу кунда Россия рўбарў келганини таъкидлаган Владимир Путин бундай амалиётга турли йўллар билан қарши эканларини билдирган BRICS бўйича ҳамкорларига миннатдорчилик изҳор қилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил баҳорида Қримнинг Россия томонидан аннексия қилиниши ортидан АҚШ ва унинг ҳамкорлари россиялик қатор амалдорлар ва корчалонларга нисбатан санкциялар қилганди.

BRICS иқтисодиёти жадал ривожланаётган Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка республикаси каби мамлакатларни ўз ичига олган ташкилот бўлиб ҳисобланади.

Унинг навбатдаги саммити 15-16 июль кунлари Бразилияда бўлиб ўтиши кутилаяпти.

XS
SM
MD
LG