Линклар

Бугун Ироқ армияси мамлакат шимолидаги Тикрит шаҳрини "Исломий давлат" гуруҳи жанггарилари қўлидан олиш учун махсус амалиёт бошлади.

Мудофаа вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳукумат аскарлари шаҳарга икки томондан бостириб кирган.

Хабарларга кўра, тушгача ҳукумат қўшинлари шаҳардаги бир қатор давлат идоралари, жумладан полиция академияси, ҳарбий шифохона ва Салоҳиддин вилояти маъмурияти биносини эгаллаган.

Айни пайтда бугун Ироқ парламентида қонунчилар янги спикерни сайлаш ва мамлакатга янги бош вазир тайинлашга уринмоқдалар.

Ироқ аҳли янги ҳукумат воситасида мамлакат шимолини эгаллаган исломий гуруҳларни бартараф қилишга эришиш мумкинлигига умид қилмоқда.

Июнь ойи ўрталарида Ироққа ҳужум қилган собиқ ИШИД - ҳозирда эса ўзини "Исломий давлат" деб атаган жангарилар гуруҳи 29 июнь куни бу ҳудудда халифалик эълон қилган.

XS
SM
MD
LG