Линклар

Исроил парламенти Мисрнинг Ғазода тинчлик ўрнатиш режасини муҳокама қилади


АҚШ президенти Барак Обама Исроил ҳарбийлари ва Фаластиндаги жангари гуруҳлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича Миср таклиф қилган режани олқишлади.

Обама бу режа жанг ҳаракатларининг имкон қадар тезрроқ тўхташига олиб келишига умид билдирди.

Исроил хавфсизлик хизмати бугун Ғазога ўт очишни тўхтатишга оид режани муҳокама қилишга қарор қилди. Бироқ, Фаластиндаги ХАМАС гуруҳ етакчилари Миср таклифини "капитуляция" дея баҳолаб, рад этди.

Фаластин мухторияти ҳукумати берган маълумотга кўра, сўнгги 8 кун ичида давом этган Исроил ҳарбийлари ҳаво ҳужумлари чоғида камида 192 фаластинлик қурбон бўлган. Буларнинг асосий қисми тинч аҳоли вакиллари экани айтилмоқда. Ғазода жароҳатланганлар умумий сони 1400 кишига етгани айтилди.

Исроил томонидан эса камида 4 фуқарро жароҳатлангани ҳақида расмий маълумот бор.

Ўтган ҳафтада Исроил ҳарбийлари фаластинлик жангари гуруҳларга қарши ҳаво ҳужумларини бошлаган.

XS
SM
MD
LG