Линклар

Сўз эркинлиги қаерда тугайдию туҳмат қаердан бошланади?

  • Садриддин Ашур

"Дунë ўзбеклари" сайти муҳаррири Исмат Хушев ва инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоева.

"Дунë ўзбеклари" сайти муҳаррири Исмат Хушев ва инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоева.

BahsOnline нинг 16 июль, чоршанба куни ўтказилган навбатдаги сонида “ўзбекистонлик журналист ва ёзувчи Исмат Хушевнинг “Дунё ўзбеклари” вебсайтида мухолифатдаги ўзбек аёллари ҳақида эълон қилган мақолалари ҳақида баҳс борди. “Ўтюраклар клуби” раҳбари Мўътабар Тожибоева, мустақил журналист Малоҳат Эшонқуловалар бу мақолаларни ўзлари шаънига туҳмат ва ҳақорат деб қабул қилган бўлса, Исмат Хушев бу мақолаларни сўз эркинлиги деди.

Сўнгги пайтда, ўзбекистонлик Исмат Хушевнинг “Дунё ўзбеклари” Интернет сайтида Борис Сапрыкин номи билан мухолифатдаги ўзбек аёллари, жумладан Франциядаги “ўтюраклар клуби” раҳбари Мўътабар Тожибоева, “Бирдамлик” ҳаракатининг собиқ фаоли, мустақил журналист Малоҳат Эшонқулова ҳақида бир қанча мақолалар эълон қилинди.

Бу мақолаларда Мўътабар Тожибоева нопок йўллар билан мухолифатга кириб келган шахс ва президент қизи Гулнора Каримованинг ҳимоячиси сифатида талқин этилса, мустақил журналист Малоҳат Эшонқулова “Бирдамлик” маблағини ўзлаштиргани ва ўзини ёлғондан касал қилиб кўрсатган" деб ёзилади.

Мўътабар Тожибоева ва Малоҳат Эшонқуловалар Борис Сапрыкиннинг бу мақолаларини улар шаънига туҳмат деб ҳисоблашини айтар экан, бу мақолаларни ўз сайтида эълон қилган Исмат Хушевни Ўзбекистон махсус хизматлари топшириғини бажараётган шахс сифатида таърифлаган.

Ўз навбатида Исмат Хушев “Дунё ўзбеклари” ҳеч кимга – ҳукуматга ҳам, мухолифатга ҳам бўйсунмайдиган – мустақил нашр” эканини айтаркан, бу мақолаларни чоп этиш – унинг профессионал ва касбий бурчи эканини таъкидлайди.

Хўш, “Дунё ўзбеклари”да ўзбекистонлик мухолифатдаги аёллар тўғрисида чоп этилган мақолалар сўз эркинлиги нуқтаи назаридан чоп қилинганми ёки мухолифатдаги ўзбек аёлларига нисбатан туҳматми?

Сизнинг назарингизда сўз эркинлиги қаерда тугайдию туҳмат қаердан бошланади?

Ана шу мавзу юзасидан 16 июль, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 16.05да ўтказилган BahsOnline эшиттиришида Исмат Хушев билан Мўътабар Тожибоева баҳслашди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG