Линклар

Тошкентда яна бир Mercedes Benz автобусида ёнғин чиқди


Тошкентда 5 май куни ёнғин чиққан Mercedes-Benz автобусининг Facebook тармоғига жойланган сурати.

Тошкентда 5 май куни ёнғин чиққан Mercedes-Benz автобусининг Facebook тармоғига жойланган сурати.

Тошкентда 148-йўналишда қатнаган Mercedes Benz русумли автобусда ёнғин чиқди.

Uz24 сайти берган хабарга кўра, 14 июль куни тонгги соат 8 яримда йўловчилар билан тўла автобус салонида аввалига тутун пайдо бўлган. Бунинг носозлик аломати эканини пайқаган ҳайдовчи дарҳол йўловчиларни автобусдан туширган.

Ҳодисада жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Uz24 сайти у ўтган йил март ойидан буён пойтахтдаги Mercedes Benz автобусида ёнғин чиқишига оид 7 ҳолат эканини қайд этмоқда.

Жумладан, шу йилнинг 5 май куни Тошкентдаги 12-йўналишда қатнайдиган Mercedes-Benz автобусида ва 23 июнь куни Тошкентнинг “Чорсу” бекаатида 89-йўналишдаги Mercedes Benz Connecto Low Floor русумидаги автобусларда ёнғин чиққан. Воқеада йўловчиларнинг ҳаммаси соғ-омон эвакуация қилинган, аммо автобуслар яроқсиз ҳолга келган.

Ўзбекистонда йўловчи автобусларида нега ёнғин чиқиш ҳоллари кўпайётгани ва бу борада ўтказилаётган текширувлар қандай натижа бераётгани ҳақида Озодликда расмий маълумотлар йўқ.

XS
SM
MD
LG