Линклар

Ўзбек-Қирғиз чегарасининг аниқлаб бўлинган ҳудудлари масаласида ягона фикр йўқ


Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида бугун Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси бўйича 15 июлда бошланган музокаралар якунланади.

Музокаралар натижасида чегаранинг аниқланган ҳудудлари юзасидан шартнома имзоланиши режалаштирилган эди. Бироқ томонлар аниқланган ҳудудлар узунлиги бўйича ягона фикрга кела олмаяпти.

Қирғиз томони чегаранинг аниқлаб бўлинган ҳудуди 1003 километрни ташкил этишини билдирмоқда, Ўзбекистон томони эса 701 километр аниқлаб бўлинган деган хулосага келган. Агар бу борада муросага келинса, у ҳолда чегаранинг аниқланган ҳудудлари бўйича шартнома имзоланади.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси 1378 километрни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG