Линклар

Бугун Москва метросида ҳалок бўлганлар хотирасига мотам куни деб эълон қилинди.

Ҳозирга келиб метро ҳалокатида қурбон бўлганлар сони 21 нафарга етди. Улардан 3 нафари Тожикистон фуқароларидир.

Жароҳатланган йўловчилар - 160 нафар, шифохоналарга ётқизилганлар сони эса 129 нафарга етди. Расмийларга кўра, жароҳатланганлардан 42 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

15 июль куни Москва метросида поезд издан чиқиб ағдарилиб кетган эди. Расмий маълумотларга қараганда, аварияга электр энергиясининг сакраши сабаб бўлган. Бунинг оқибатида поезд кескин равишда тўхтаб қолган ва ағдарилиб кетган.

XS
SM
MD
LG