Линклар

Афғонистоннинг Пактика вилоятидаги бозорда бомба ўрнатилган автомашина портлаши оқибатида камида 89 одам ҳалок бўлди.

Ассошиэйтед Пресс агентлигининг генерал Муҳаммад Зоҳир Азимийга таяниб хабар беришича, портлашда 42 одам жароҳатланган, бозордаги 20 дўкон вайрон бўлган.

Портлаш учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Шу куни Кобул шарқида президент маъмуриятининг икки ходими йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Маълумотларга қараганда, президент матбуот хизмати ходимлари оиласи билан кетаётган микроавтобус бомбага учраб портлаган. Оқибатда икки киши ўлган, беш киши яраланган.

Мазкур портлаш учун масълуиятни Толибон ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG