Линклар

Жон Керри Эрон билан музокараларда силжишлар борлигини айтди


Жон Керри.

Жон Керри.

АҚШ давлат котиби Жон Керри Эрон билан ядровий дастур борасидаги музокараларда ижобий силжишлар бўлганини, аммо 20 июлда ўтадиган музокараларнинг навбатдаги босқичигача “яна бир қатор ишларни амалга ошириш зарурлиги”ни таъкидлади.

Керри Венада ўтган музокаралардан сўнг берган баёнотида Эрон билан музокаралар “қатъий бўлгани”ни, икки давлат позициясида “жиддий нуқсонлар бор”лигини айтди. Керри президент ва Конгресс билан маслаҳатлашиш учун Вашингтонга қайтаётганини билдирди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф 15 июлда ўтган алоҳида матбуот анжуманида 20 июлда ўтадиган музокараларда томонлар келишувга эришишига умид билдирди.

XS
SM
MD
LG