Линклар

Европа Иттифоқи лидерлари бугун Россия ва Украинадаги россияпараст айирмачиларга нисбатан янги санкцияларни жорий этиши мумкин.

Дипломатик манбаларнинг билдиришича, Европа Иттифоқига аъзо 28 давлат раҳбарининг 16 июлда ўтадиган учрашувида банк ҳисоблари музлатиладиган ва виза чеклови эълон қилинадиган руслар ҳамда украинлар рўйхати кенгайтирилиши кутилмоқда.

АҚШ, Польша ва Болтиқбўйи давлатлари томонидан Россия иқтисодига оид қатъий санкциялар жорий этиш таклифи Европа Иттифоқи лидерлари учрашувда қўллов топмаслиги айтилмоқда. Европа Иттифоқининг Италия ва Германия каби йирик аъзолари Россия билан мустаҳкам иқтисодий алоқларга эга.

Шу кунгача 72 кишига ҳамда май ойида Россияга қўшиб олинган Қримдаги 2 энергетика ширкатга нисбатан виза чеклови ва банк ҳисобларини музлатиш санкцияси эълон қилинган эди.

XS
SM
MD
LG