Линклар

Исроил ҳарбийлари Ғазода камида 30 ҳудудни ўққа тутди


Варақаларда ғазоликлар тегишли кўрсатма берилмагунча, уйларига қайтмасликдан огоҳлантирилган.

Варақаларда ғазоликлар тегишли кўрсатма берилмагунча, уйларига қайтмасликдан огоҳлантирилган.

Исроил Ғазо Минтақасида Ҳамас ҳаракатининг тўрт етакчисига доир уйларга ҳаводан зарба берди. Исроил жанговар учқичлари 16 июль куни Ғазо Минтақасининг камида 30та ҳудудидаги нишонларни ўққа тутди.

Бугунги ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлган уч фаластинлик орасида 65 яшар аёл билан 10 яшар бола ҳам борлиги айтилмоқда.

Ҳужумлардан аввал Исроил армияси Ғазо Минтақасининг шарқий қисмида истиқомат қилувчи 100 мингга яқин фаластинликни ўз уйларини тарк этиш тўғрисида огоҳлантирди. Ғазонинг Зайтун маҳалласига ҳаводан ғазоликларни уйларини тарк этишга чақирувчи варақалар ташланди ҳамда телефон ва СМС орқали хабарлар юборилди.

Варақаларда ғазоликлар тегишли кўрсатма берилмагунча, уйларига қайтмасликдан огоҳлантирилган.

Исроил Ғазодан ракета отилишига чек қўйиш мақсадида тўққиз кундан бери ҳаво ҳужумларини амалга оширмоқда. Бунинг оқибатида 200дан ошиқ ва бир нафар яҳудий фуқаро ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG