Линклар

Иш ўринларини қисқартираётган Халқ банки 89 миллиард сўм соф фойда олди


Халқ банкининг низом капитали қарийб 310 миллиард сўмга етган.

Ўзбекистон Халқ банкининг 2013 йилдаги соф даромади қарийб 89 миллиард сўмни ташкил қилди.

Бу ҳақда хабар қилаётган ўзбек матбуотига кўра, Халқ банки активларининг умумий қиймати, ўтган йил натижалари бўйича 2,766 триллион сўм кўрсаткичидан ошган. Давлатга қарашли банкнинг низом капитали қарийб 310 миллиард сўмга етган.

Ўзбекистондаги энг йирик банклардан бири ҳисобланган Халқ банкида шу кунларда штат қисқартилиши амалга оширилаётгани айтилмоқда.

Давлатга доир Халқ банки расмийлари иш ўринларини оптимизация қилиш, деб атаётган жараён натижасида, Озодлик манбаларининг айтишича, уч ярим мингдан ортиқ ходим ишсиз қолиши мумкин.

XS
SM
MD
LG