Линклар

Ангрендаги ёнғинда икки қаватлик супермаркет ёниб кул бўлди


Ўзбекистонда жамоат жойларида ёнғин чиқиши тез-тез содир бўлмоқда.

Ўзбекистонда жамоат жойларида ёнғин чиқиши тез-тез содир бўлмоқда.

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳарчасида жойлашган супермеркетда 15 июль куни чиққан ёнғин оқибатида икки қаватлик бино куйиб кул бўлди.

Интернет нашрларининг ёзишича, ёнғин кечаси соат бирлар атрофида рўй берган. Ёнғинни ўчириш ишларида 11та ўт ўчирувчи машина қатнашган. 320 квадрат метрлик майдонга ёйилган ёнғин натижасида икки қаватлик супермаркет биноси тўлалигича вайрон бўлган.

Uz24.uz нашрининг ёзишича, дастлабки тахминларга кўра, олов чўғлари супермаркет биқинида жойлашган новвойхонадан ўтган бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда жамоат жойларида ёнғин чиқиши тез-тез содир бўлмоқда. Ўтган ой охирларида Урган шаҳридаги буюм бозорида ёнғин чиқиши оқибатида 30га яқин дўкон куйиб кул бўлган эди. Ундан аввалроқ эса, Тошкентнинг Чилонзор туманида умумий овқатланиш шохобчаларидан бири ёнғин чиққан эди.

Шунингдек, ўтган ойда Андижоннинг Марҳамат туманидаги савдо мажмуаси, Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида чойхона, Жиззахда савдо марказида чиққан ёнғинларни бунга мисол қилиш мумкин.

XS
SM
MD
LG