Линклар

logo-print

“Минута славы” ўзбекларни ҳам танловга чақирмоқда


Россия каналларида чиқадиган танловда асли ўзбекистонлик Наргиз Зокирова муваффақиятли иштирок этган.

Россия каналларида чиқадиган танловда асли ўзбекистонлик Наргиз Зокирова муваффақиятли иштирок этган.

Россиянинг Биринчи каналида чиқадиган “Минута славы” (“Шуҳрат дақиқаси”) телешоуси Тошкентда ҳам кастинг ўтказиши айтилмоқда. Интернет нашрларида пайдо бўлган хабарларга кўра, телешоунинг Ўзбекистондаги ҳамкори бўлган kinoshniki.uz сайти “Минута славы”да қатнашиш истагида бўлган ўзбекистонликларни таклиф қилмоқда.

Британиядаги машҳур дастурдан андоза олинган “Минута славы” телешоуси бир неча йилдан бери Биринчи каналда чиқади ва унинг қатнашчилари ўз иқтидорларини кўрсатишдан ташқари, 1 миллион рубль (тахминан 28.500 АҚШ доллари) ютуқни қўлга киритишлари мумкин.

Бундан аввалги “Минута славы” танловида ҳам ўзбекистонликлар иштирок этган, лекин финал босқичига чиқа олмаган. Шунингдек, Россия каналларида чиқадиган қўшиқ танловида Севара Назархон ва Наргиз Зокирова каби асли ўзбекистонлик санъаткорлар муваффақиятли иштирок этган.

XS
SM
MD
LG