Линклар

Москва метросидаги ҳалокатга алоқадорликда гумонланган икки расмий ҳибсга олинди


Москва метросида 15 июль куни вагонлар изидан чиқиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 кишига етди.

Москва метросида 15 июль куни вагонлар изидан чиқиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 кишига етди.

Москва метросининг икки расмийси, сешанба куни рўй берган ҳалокат учун жавобгар, деб кўрилиб, ҳибсга олинди. Москва метросида 15 июль куни вагонлар изидан чиқиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 кишига етди. Ўнлаб одам жиддий жароҳатлар билан касалхонада қолмоқда.

Россия Тергов қўмитасининг 16 июль куни маълум қилишича, Москва метросининг катта инжинери Валерий Башкатов ва унинг ёрдамчиси Юрий Гордов метродан фойдаланиш хавфсизлик техникасини бузганлик айблови билан ҳибсга олинган.

Тергов қўмитаси Владимир Маркинга кўра, терговчилар ҳалокатга темир йўл стрелкаси механизмидаги носозлик сабаб бўлган, деган тахминни ўрганмоқда.

16 июль куни Москвада ҳалокат қурбонлари хотирасига мотам эълон қилинди. Ҳалок бўлганлар орасида хорижликлар, жумладан, икки тожикистонлик, икки хитойлик, бир қирғизистонлик ва бир молдовалик бор.

Сешанба кун тиғиз пайтда рўй берган ҳалокатда Славянский Бульвар ва Ғалаба Боғи метро бекатлари ўртасида соатига 70 километр тезликда кетаётган поезднинг учта вагони изидан ичиқб кетди.

XS
SM
MD
LG