Линклар

Бугун юзлаб москвалик таниқли мухолифат арбоби ва собиқ Совет дисседенти Валерия Новодворская билан видолашгани келди. 12 июль куни 64 ёшида вафот этган Новодворская билан видолашув Андрей Сахаров марказида ўтказилди.

Кремльнинг ашаддий танқидчиси бўлган диссидентни сўнгги йўлга жўнатгани келганлар орасида журналистлар, сиёсатчилар, ҳуқуқ фаоллари ва оддий москваликлар бор.

Видолашув маросимидан кейин 16 июль куни Новодворская майити кремация қилинади.

Новодворская собиқ Совет режимига қарши курашгани учун бир неча марта қамоққа олинган ва одатда совет диссидентларига нисбатан қўйилган “шизофрения” ташҳиси билан руҳий касалхонага мажбуран ташланган эди.

Сўнгги йилларда у Россия ҳукуматининг сиёсати, жумладан Чеченистондаги уруш ва президент Владимир Путиннинг ички сиёсати ҳамда Москва томонидан Украинанинг Қрим минтақаси аннексия қилинганини кескин танқид қилиб келган.

XS
SM
MD
LG