Линклар

Европа Иттифоқи Россияга нисбатан жазо чораларини кучайтирмоқчи


Европа Иттифоқи етакчилари Москванинг Украинадаги хатти-ҳаракатларига жавобан иккита халқаро молиявий институтнинг Россиядаги лойиҳаларга кредит ажратишига тўсиқ қўйишга қаратилган чора устида ишламоқда.

Reuters агентлиги қўлга киритган баёнот лойиҳасига кўра, 16 июль куни Брюсселда учрашаётган ЕИ етакчилари Европа Инвестицион Банкига Россиядаги янги лойиҳаларни молиялашни тўхтатишни тавсия қилиши кутилмоқда. Шунигдек ЕИ Европа Қайта қуриш ва тараққиёт банки билан ҳам Россиядаги лойиҳаларни молиялашни тўхтатиш устида иш олиб боради.

Баёнот лойиҳасида шунигндек, ЕИ Украина суверенитетига дахл қилаётган ширкат ва ташкилотларга нисбатан молиявий активларни музлатиш чорасини қўллаши ҳам айтилади.

Айни пайтда АҚШ Вице президенти Жо Байден Украина Президенти Петро Порошенко билан телефон суҳбатида Вашингтон “Европа етакчилари билан можарони авж олдираётган Россияга жазо чораларини қўллаш масаласини муҳокама қилаётганини” билдиргани хабар қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG