Линклар

logo-print

12 июль куни 64 ёшида вафот этган таниқли россиялик диссидент Валерия Новодворская билан видолашув маросими 16 июль куни Андрей Сахаров марказида ўтказилди.

Кремлнинг ашаддий танқидчиси бўлган диссидентни сўнгги йўлга кузатишга келганлар орасида журналистлар, сиёсатчилар, ҳуқуқ фаоллари ва оддий москваликлар бор эди.

Новодворская собиқ Совет режимига қарши курашгани учун бир неча марта қамоққа олинган ва одатда совет диссидентларига нисбатан қўйилган “шизофрения” ташҳиси билан руҳий касалхонага мажбуран ташланган эди.

Сўнгги йилларда у Россия ҳукуматининг сиёсати, жумладан Чеченистондаги уруш ва президент Владимир Путиннинг ички сиёсати ҳамда Москва томонидан Украинанинг Қрим минтақаси аннексия қилинганини кескин танқид қилиб келган.

Ўтган аср бошида Валерия Новодворская билан ҳамкорлик қилган Совет Иттифоқи парламентининг собиқ депутати¸ собиқ сиëсий маҳбус ва хозирда сиëсий мухожир сифатида Швецияда яшаëтган Пўлат Охунов Озодлик билан суҳбатда марҳуманинг кураш йўли ўзбеклар учун ҳам ибрат эканлигини таъкидлади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG