Линклар

Тўққиз кунлик ракета отишувлардан кейин Исроил ва ҲАМАС Ғазо минтақасида 6 соатли гуманитар сулҳ бўйича ўзаро келишувга эришди.

Исроил ҳарбийлари баёнотида муваққат сулҳ 17 июль куни соат 10.00 дан 16.00 гача (Тошкент вақти билан соат 13.00 дан 19.00 гача) давом этиши, ҲАМАС баёнотида эса улар бу шартга рози бўлгани айтилади.

Сулҳ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “бир томонлама танаффус” чақириғига жавобан эълон қилинган.

8 июлдан буён давом этаётган ракета отишувларда, чоршанба оқшомигача бўлган маълумотларга кўра, фаластинликлар орасида 220 киши, исроилликлар орасида эса 1 киши ҳалок бўлган.

Кеча Фаластин расмийлари Исроил отган ракеталардан Ғазо соҳилида фаластинлик 4 болакай нобуд бўлгани ҳақида билдирганди.

АҚШ президенти Барак Обама 16 июль куни Қўшма Штатлар Ғазодаги зўравонликка чек қўйиш учун барча дипломатик воситаларни ишга солишини баён қилди.

XS
SM
MD
LG