Линклар

logo-print

Ислом Каримов ўзбек ғаллакорларини “мисли кўрилмаган ютуқ” билан табриклади


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Ўзбек деҳқонлари мамлакат қишлоқ хўжалиги тарихида илк бор 8 миллион 50 минг тонна ғалла йиғиб олдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 16 июль куни ўзбек ғаллакорларига йўллаган табригида иддао қилинади.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида ёйинланган президент табриги матнида: Ўзбекистон 23 йил олдин “21 миллиондан зиёд аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган 5 миллион тонна ғаллани четдан, катта-катта маблағлар эвазига, кимларгадир муҳтож бўлиб, ялиниб-ёлвориб олиб келишга мажбур” бўлган.

“Бугунги кунда эса биз 31 миллиондан ортиқ аҳолимизни ўз донимиз, ўз беминнат нонимиз билан тўла таъминлабгина қолмасдан, балки чет элга ғалла экспорт қиладиган мамлакатга айландик”, дейилади президент табригида.

Ислом Каримов тақдим этган маълумотларга ишонилса, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён ғалла бўйича ўртача ҳосилдорлик гектарига 17 центнердан 55 центнерга ўсган, ҳатто мамлакатнинг айрим вилоятларида 62 центнерга етган.

Ҳукумат Ўзбекистон "ғалла мустақиллиги"га эришганини айтиб келса-да, мамлакатда ун ва нон маҳсулотлари нарҳи йилига бир неча марта ошади. Шунингдек маҳаллий истеъмолчилари ўзбек унидан кўра, Қозоғистондан импорт қилинган унни маъқул кўради.

XS
SM
MD
LG