Линклар

logo-print

Украина шарқида жанглар давом этмоқда. 24 соат ичида 11 аскар ҳалок бўлди


Жанглар асосан Украинанинг Россия билан чегарадош ҳудудларида давом этмоқда.

Жанглар асосан Украинанинг Россия билан чегарадош ҳудудларида давом этмоқда.

Украина ҳарбийларининг маълум қилишича, сўнгги 24 соат ичида ҳукуматнинг 11 аскари ҳалок бўлган. Ҳукумат қўшинлари Россия билан чегарада айирмачилар билан жангларни давом эттирмоқда.

Украина мудофаа ва хавфсизлик кенгаши матбуот вакили Андрей Лисенкога кўра, ҳукумат кучлари чегара олдидаги Изварино қишлоғида россияпараст айирмачилар пистирмасига дуч келган. Степанивка қишлоғида ҳам айирмачилар ҳукумат қўшинлари қуршовини ёриб ўтишга уринган пайтда қаттиқ жанг содир бўлган.

Лисенконинг яна айтишича, шу ой бошроғида хукумат назоратига ўтган Славянск шаҳрида айирмачиларнинг юзлаб жасади кўмилган тарзда тўпилган.

Ҳукумат россияпараст айирмачилар катта талафотга учраганини айтиб келаётган, лекин бу хабарларни тасдиқлаб бўлмаётган эди.

Украиана ҳукумати апрель ойида мамлакат шарқида аксилтеррор амалиётини бошлаганидан бери 270 нафар ҳукумат аскари ва юзлаб тинч фуқаро ва айирмачи ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG