Линклар

logo-print

АҚШ ва ЕИ Россияга қарши санкцияларни сезиларли тарзда кучайтирди


Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи 16 июль куни Украинадаги хатти-ҳаракатлари учун Россияга нисбатан сакнцияларни сезиларли тарзда кучайтирди.

АҚШ санкциялари илк бор бевосита Россиянинг банк, ҳарбий ва энергетика сектори соҳаларини нишонга олди.

АҚШ Президенти Барак Обама санкциялар Россиянинг Украина шарқидаги зўравонликлар авж олишини тўхтатиш борасида конкрет қадамларни амалга ошира олмагани боис жорий қилинди, дея баён қилди. Янги санкциялар Россиянинг минтақадаги агрессияси оқибатлари бўлишини амалда намойиш қилади, дея таъкидлади Обама.

АҚШ Молия вазирлиги аввалроқ санкциялар доирасида давлатга қарашли Роснефть ширкати, Внешэкономбанк, газ ишлаб чиқарувчи Новатек ҳамда Газпромнинг молиявий идораси бўлган Газпромбанк жазога тортилишини эълон қилди. Санкцяиларга тортилган ширкатлар орасида қурол ишлаб чиқарувчи Калашников, машинасозликка доир Алмаз-Антей ва Уралвагонзавод каби ширкатлар ҳам бор.

Шунингдек АҚШ беш нафар россиялик, жумладан Россия Президенти Владимир Путиннинг ёрдамчиларидан бири жазога тортди.

Айни пайтда, Европа Иттифоқи етакчилари ҳам 16 июль куни Украина суверенитетига путур етказаётган Россия ширкатлари ва шахсларга нисбатан шу ой охирига қадар санкцияларни кенгайтириш борасида келишиб олди. ЕИ етакчилари шунингдек, Европа Инвеcтицион банкига Россияга янги кредитларни ажратишни тўхтатишни тавсия этди ҳамда Европа Қайта қуриш ва тараққиёт банкининг Россияга янги қарз беришига тўсиқ яратиш чораларини ишлаб чиқишга қарор қилди.

XS
SM
MD
LG