Линклар

Москва АҚШ ва ЕИ санкцияларидан "хафсаласи пир бўлди"


АҚШ санкцияларига тортилган ширкатлар орасида давлатга қарашли Роснефть ҳам бор.

АҚШ санкцияларига тортилган ширкатлар орасида давлатга қарашли Роснефть ҳам бор.

Кремль АҚШ ва ЕИ томонидан Россияга жорий қилинган навбатдаги санкцияларни қоралади. Россия Украинадаги зўравонликларни тўхтатиш борасида конкрет қадамларни амалга оширмагани сабабидан жорий этилган санкциялар муносбати билан 17 июль куни эълон қилган баёнотда Россия Ташқи ишлар навбатдаги чоралар “Украинадаги воқеалар Вашингтон сценарийси бўйича ривожланмаётгани учун примитив қасос”, дея аталади. “Биз шантажга жим қараб тура олмаймиз ва жавоб чораларини кўриш ҳуқуқини сақлаб қоламиз”, дейилади яна Москва баёнотида.

16 июль куни Вашингтон эълон қилган санкцияларга Калашников қурол заводидан тортиб, Роснефть ва Новатек каби энергетика соҳасидаги ширкатлар тортилган.

Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Европа Иттифоқи ҳам танқид қилиниб, Россия ЕИнинг “АҚШ шантажига учганидан” хафсаласи пир бўлгани таъкидланган.

Бразилияга сафар қилаётган Россия Президенти Владимир Путин санкциялар “АҚШ-Россия муносабатларини боши берк кўчага киритиб қўяди ва жиддий зарарга сабаб бўлади”, дея муносабат билдирди.

XS
SM
MD
LG