Линклар

Киев: Россия Украинага қарашли самолётни уриб туширди


СУ-25 жанговар учқичи.

СУ-25 жанговар учқичи.

Киев ҳукумати Россиянинг ҳарбий учқичи Украинага тегишли СУ-25 жанговар учқичини Украина ҳудудида уриб тушрганини иддао қилмоқда.

Украина Мудофаа ва хавсизлик кенгаши матбуот вакили Андрей Лисенконинг айтишича, 16 июль куни “Россия Федерацияси ҳаво кучларига доир ҳарбий самолёт Украина ҳудудида ўз вазифасини бажараётган Украина ҳаво кучларига тегишли СУ-25 учқичига қарата ракета ҳужумини амалга оширди”, дея маълум қилди.

Киев расмийсининг билдиришича, самолёт пилоти катапульта қилишга муваффақ бўлган.

Россия томони бу иддаоларни изоҳлагани йўқ.

Киев ҳукумати 14 июль куни Украина ҳарбий транспорт самолётининг уриб туширилишига ҳам чегаранинг Россия томонидан туриб отилган ракета сабаб бўлганини айтаётган эди.

16 июль куни Украина армияси сўнгги 24 соат ичида 11 аскар ҳалок бўлганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG