Линклар

Ироқ шимолида 15 жангари ўлдирилди. Бағдоддаги портлашда тўрт киши нобуд бўлди


Бағдоддаги портлашда тўрт киши ҳалок бўлди.

Бағдоддаги портлашда тўрт киши ҳалок бўлди.

Ироқ хавфсизлик кучлари мамлакат шимолида исломий жангарилар ҳужумини қайтариб, 15 исёнчини ўлдирганини айтмоқда.

Франс-Пресс агентлиги 17 июль куни Сулаймон Бек шаҳарчаси расмийси Талиб ал-Байатийдан иқтибос келтириб, Ислом Давлати гуруҳи жангарилари бир кун аввал Амирли шаҳарчасига ҳужум қилганини хабар қилмоқда. Лекин, деди расмий, Ироқ кучлари ҳужумни қайтариб, жангарилардан 15 кишини ўлдирган.

Амирли шаҳарчаси ўтган ойда Ироқ шимолида Ислом Давлати назоратида бўлган Сулаймон Бек шаҳри яқинида жойлашган.

Айни пайтда, Ассошиэйтед Пресс агентлигининг хабар қилишича, 17 июль куни Бағдоднинг энг йирик Шоржа бозорида машинага ўрнатилган бомбанинг шиаларга доир масжид олдида портлатилиши оқибатида тўрт киши жароҳатланиб, 12 одам жароҳатланган. Талафотларга доир маълумотни маҳаллий шифокор тасдиқлади.

XS
SM
MD
LG