Линклар

logo-print

Равшан Эрматов бригадаси ФИФА олтин медали билан тақдирланди


Баҳодир Қўчқоров (чапда)¸ Равшан Эрматов (ўртада)¸ Абдуҳамидулло Расулов (ўнгда).

Баҳодир Қўчқоров (чапда)¸ Равшан Эрматов (ўртада)¸ Абдуҳамидулло Расулов (ўнгда).

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи Бразилияда ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатида олтин медаль соҳиби бўлди. Бу ҳақда Эрматов бригадаси аъзоси қирғизистонлик ҳакам Баҳодир Қўчқоров Бишкекдаги матбуот анжуманида билдирди.

Қўчқоровнинг сўзларидан иқтибос келтирган Вечерний Бишкек нашрининг ёзишича, Эрматов етакчилигидаги реферилар гуруҳи олтин медални жаҳон биринчилигида иштирок этган бир неча нафар судья қаторида қўлга киритган.

Ўзбекистонлик Равшан Эрматов ва Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Баҳодир Қўчқоров иштирокидаги судьялар гуруҳи Бразилиядаги чемпионатда жами тўртта ўйинга ҳакамлик қилди ва жаҳон биринчиликларида жами тўққизта ўйин ўтказиб, ўзига хос рекорд ўрнатди.

Эрматов гуруҳи Жанубий Африкадаги жаҳон биринчилигида бешта ўйинни бошқарган эди. Қўчқоровнинг айтишича, 2010 йилдаги чемпионатда ҳам улар олтин медаль билан тақдирланган.

XS
SM
MD
LG