Линклар

"65 гектар ерда ғалла етиштираркансиз, хўжалигингизда неча ишчи ишлади?" OzodNazarнинг бу саволига жиззахлик фермер бундай жавоб қилди: "6 киши ишлади. Етарли ғалла ололмаганимиз учун ҳаммасини ҳайдаб юбордим".

Ўзбекистон Президенти 16 июль куни мамлакат ғаллакорларини “мисли кўрилмаган ютуқ” билан табриклади.

Давлат раҳбари табрикномасида айтилишича, ўзбек деҳқонлари мамлакат қишлоқ хўжалиги тарихида илк бор 8 миллион 50 минг тонна ғалла йиғиб олган.

Ислом Каримов тақдим этган маълумотларга ишонилса, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён ғалла бўйича ўртача ҳосилдорлик гектарига 17 центнердан 55 центнерга ўсган, ҳатто айрим вилоятларида 62 центнерга етган.

Ўзбекистон раҳбарига кўра, “ўнлаб фермер хўжаликларида гектаридан 90-100 центнердан” ҳам ҳосил олинган.

Жиззахлик Оязимхон Хидирова мамлакатнинг улкан ғалла хирмонига ҳисса қўшган фермерлардан биридир. У бу йил 65 гектар майдонда буғдой етиштирди.

Оязимхон Хидирова - OzodNazarнинг бугунги меҳмони

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG