Линклар

Исроил билан Ғазо ўртасидаги сулҳ тугаши биланоқ ракеталар ҳужуми давом этди


Исроил ҳарбийлари гумманитар мақсадларда жорий қилинган сулҳ тугаши биланоқ, Ғазо Минтақасидан отилган ракета Ашкелон шаҳрига келиб тушганини айтмоқда.

Ундан аввал яҳудий ҳарбийлари 17 июль куни сулҳ амал қилиб турган пайтда ҳам Ғазодан отилган учта ракета Исроил ҳудудига тушганини билдирган эди.

Мазкур ҳужумлар оқибатида талафотлар бўлганми, йўқми ҳозирча маълум эмас. Ҳамас ҳаракати бу ҳақда изоҳ бергани йўқ.

Исроил ва Ҳамас БМТнинг “бир томонлама гумманитар сулҳ” сўровига жавобан беш соатга ўт очишни тўхтатишга рози бўлган эди.

10 кундан бери Исроилнинг Ғазони ҳаводан ўққа тутиши, фаластинликларнинг Исроилга ракета отиши оқибатида 220дан ортиқ фаластинлик ва бир нафар яҳудий фуқароси ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG