Линклар

Украина ҳудудида Малайзия самолёти қулади. 300га яқин одам ҳалок бўлди


Украина ҳаво ҳудудидан учиб кетаётган Малайзияга қарашли йўловчи самолёт Россия чегарасига яқин жойда қулагани хабар қилинмоқда.

Интерфакс ва ИТАР-ТАСС агентликлари авиация идорасидаги манбага таянган ҳолда, Boeing 777 русумли йўловчи самолёт Амстердамдан Куала Лумпурга учиб кетаётган пайтда қулаганини хабар қилмоқда.

Украина Ички ишлар вазирлиги вакили Антон Герашченконинг айтишича, самолёт бортида бўлган 280 йўловчи билан 15 экаипаж аъзоснинг барчаси ҳалок бўлган.

Бу хабарларга кўра, ҳалокат Украина ҳудудида, Россия чегарасидан 60 километр ғарброқда рўй берган.

Интерфакс агентлиги Украина ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб, самолёт Донецк вилоятининг Шахтёрск шаҳарчаси яқинига қулаганини хабар қилмоқда.

XS
SM
MD
LG