Линклар

Марказий Разведка Бошқармаси (МРБ)нинг Берлиндаги резиденти пайшанба куни Германия ҳукумати талаби билан мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди.

Германия Ташқи ишлар вазирлиги исми айтилмаган резидент айни пайтда мамлакат ташқарисига чиқиб кетганини тасдиқлади. АҚШнинг МРБ расмийлари эса мазкур баёнотни шарҳлашдан тийилмоқда.

Бир ҳафта аввал Германияда Мудофаа вазирлиги ходими АҚШ фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб қўлга олинганидан сўнг МРБ резидентига мамлакатни тарк этиш тавсия қилинган. Аввалроқ Германия ташқи разведкасининг бир ходими ҳам МРБ ахборотчиси сифатида гумон қилиниб ҳибсга олинган эди.

Мазкур жанжал Германия ва АҚШ муносабатларининг сезиларли совуқлашувига сабаб бўлди. Икки давлат муносабатларига ўтган йили Германия Канцлери Ангела Меркелнинг уяли телефони Америка махсус хизматлари томонидан тингланиши ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлганидан сўнг путр етган эди.

XS
SM
MD
LG