Линклар

Исроил ҳарбийлари 17 июлда Ғазо минтақасида ХАМАС ракета ҳужумларига барҳам бериш мақсадида ер усти амалиётини бошлаганини эълон қилди.

Исроил ҳарбий раҳбарияти амалиётдан мақсад “ХАМАСнинг террорчилик структурасига жиддий зарба бериш” эканини билдирмоқда. БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Исроилни амалиёт пайтида тинч фуқаролар ҳимоясини таъминлашга чақирди.

ХАМАС ер усти амалиёти Исроил учун “қимматга тушишиш” ва ўч олиниши ҳақида баёнот берди.

Исроил ва ХАМАС ўртасида 10 кундан бери давом этаётган ракета отишмаларида 220 фаластинлик ва бир яҳудий ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG