Линклар

logo-print

Обама ва Путин Россияга санкциялар кучайтирилгани масаласини муҳокама қилди


АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали Вашингтоннинг Украинадаги хатти-ҳаракатлари учун Россияга жорий этган янги санкциялари юзасидан суҳбатлашди.

Путин Вашингтон Россияга нисбатан санкцияларни кучайтирганидан “ҳафсаласи пир бўлгани”ни билдирган.

Президентлар суҳбати ҳақида маълумот тарқатган Кремль маъмуриятининг билдиришича, Обама ва Путин Украинада Малайзияга қарашли самолёт уриб туширилгани воқеасини ҳам муҳокама қилган.

Оқ уй расмийси Жош Эрнест суҳбат ҳақида батафсил маълумот бермади, бироқ мазкур суҳбат Кремль илтимоси билан бўлганини таъкидлади.

АҚШ Молия вазирлиги аввалроқ санкциялар доирасида давлатга қарашли Роснефть ширкати, Внешэкономбанк, газ ишлаб чиқарувчи Новатек ҳамда Газпромнинг молиявий идораси бўлган Газпромбанк жазога тортилишини эълон қилди. Санкцяиларга тортилган ширкатлар орасида қурол ишлаб чиқарувчи Калашников, машинасозликка доир Алмаз-Антей ва Уралвагонзавод каби ширкатлар ҳам бор.

XS
SM
MD
LG