Линклар

Кечадан бери Ғазо минтақасида давом этаётган ҳарбий амалиётлар натижасида камида 24 фаластинлик ва бир исроиллик аскар ҳалок бўлди, ўнлаб одам жароҳатланди.

Исроил ҳарбийлари 17 июлда Ғазо минтақасида ҲАМАС ракета ҳужумларига барҳам бериш мақсадида ер усти амалиётини бошлади.

Исроил ҳарбий раҳбарияти амалиётдан мақсад “ҲАМАСнинг террорчилик структурасига жиддий зарба бериш” эканини билдирмоқда. ҲАМАС ер усти амалиёти Исроил учун “қимматга тушиши” ва ўч олиниши ҳақида баёнот берди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Исроилни амалиёт пайтида тинч фуқаролар ҳимоясини таъминлашга чақирди.

8 июлдан бери Исроил жанггарилар жойлашган ҳудудларга ҳаводан ҳужум қилаётган эди. Пайшанба куни Исроил ва Ҳамас БМТнинг “бир томонлама гумманитар сулҳ” сўровига жавобан беш соатга ўт очишни тўхтатишга рози бўлган эди.

Исроил ва ҲАМАС ўртасида 10 кундан бери давом этаётган ракета отишмаларида 260 фаластинлик ва бир яҳудий ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG