Линклар

Тошкент шаҳрида яширин равишда ишлаётган 14 та Интернет кафе аниқланди. Бу ҳақда Алоқа, информатика ва телекоммуникация технологияларини назорат қилувчи давлат инспекциясига таяниб 12uz.com хабар берди.

Мазкур инспекция ходими Олимжон Ғаниевнинг матбуотган берган маълумотига кўра, пойтахтдаги ушбу кафелар фаолият кўрсатиши учун бирор бир тегишли ҳужжатга эга бўлмаган.

Ҳозирда 14 та нолегал Интернет кафе иши ҳуқуқ-тартибот идораларига оширилган.

Ўзбекистонда Интернет кафелар қаттиқ назорат қилинадиган объектлардан бири. Таҳлилчилар фикрича, Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларининг Интернетда нималар қилаëтгани, қайси сайтларда, қайси мавзуларда баҳс юритаëтганини синчковлик билан кузатиб келади.

Шу боис ҳам халқаро ташкилотлар Ўзбекистонни ҳар йили “Интернет душманлари” рўйхатига киритиб келади.

XS
SM
MD
LG