Линклар

Malaysia Airlines маълумотига кўра, Украинада ҳалокатга учраган Boeing 777 бортида 157 ҳолландиялик, 43 малайзиялик (жумладан, экипажнинг 15 аъзоси), 27 австралиялик, 12 индонезиялик ва 9 британиялик бўлган.

Йўловчилар орасида яна Германия, Белгия, Филиппин ва Канада фуқаролари бўлган. 41 йўловчининг эса ҳозирча шахси аниқланмаган.

18 июль куни Boeing 777 самолётидаги йўовчилар хотирасига Ҳолландиянинг Киевдаги элчихонаси олдида ҳамдардлик акцияси уюштирилди.

Киевдан мухбиримиз Тўлқин юборган видеолавҳа:

Дунёнинг кўплаб давлатларидаги авиакомпаниялар Донецкдаги Boeing 777 ҳалокатидан сўнг Украина шаҳарларига учувчи ва шарқий Украина осмонидан учиб ўтувчи рейсларни бекор қилди.

17 июль куни Украина ҳаво ҳудудидан учиб ўтаётган Малайзияга қарашли йўловчи самолёт уриб туширилган эди.

Украина Хавфсизлик хизмати айирмачиларнинг ўзаро радио сўзлашувини қўлга киритгани ва унга асосан, самолётни айирмачилар тарафида курашаётган ўзларини "казаклар" деб атаган қандайдир гуруҳ уриб туширганини маълум қилди.

Украина ва Малайзия президентлари самолётнинг уриб туширилишини террорчилик ҳаракати сифатида баҳолаган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG