Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:17

Ҳафта суратлари: Ленин бор, байроқ бор, ҳаловат йўқ


Украинада Малайзия самолётининг уриб туширилиши,Суриядаги фуқаролар уриши жангоҳларидаги вазият, Қозонда ўйин кўрсатаётган мотоциклчию Афғонистон мадрасаларида Қуръон тиловот қилаётган болалар... Буларнинг барчаси ҳамма жойда ҳозиру нозир фотомухбирлар нигоҳидан қочиб қутилгани йўқ.

Россияпараст айирмачи Донецкнинг Грабово қишлоғида Малайзиянинг Boeing 777 учоғи уриб туширилган жойда турибди.

Донецкдаги айримачилар қуролли гуруҳи аъзоларидан бири яраланганидан сўнг даволанаётган касалхонада суратга тушмоқда.

Украинанинг Донецк вилояти аҳолиси Россиянинг Ростов на Дону шаҳрига қочқин исифатида кетиш учун автобус кутишмоқда.

Украинанинг Славянск шаҳридан узоқ бўлмаган Семеновка қишлоғи.

Сурия озод армияси президент Башар Ассадга содиқ ҳукумат кучларига қарши жанг қилмоқда.

Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги вайрон бўлган Ал Фардус мавзесида диванда ўтирган болакай.

Москва метросида 15 июлдаги поезд ҳалокатидан сўнг қутқарувчилар иш пайтида.

Татаристон пойтахти Қозондаги масжид олдидан ўтиб бораётган аёл.

Татаристоннинг Қозон шаҳрида ўйин кўрсатаётган мотоциклчи.

Афғонистонлик болалар Мозори Шарифдаги масжидлардан бирида Қуръон тиловат қилмоқда.

Афғонистоннинг Ҳирот вилоятидаги мадрасалардан бири.

Ироқдаги зўравонликлар туфайли уйларини тарк этиб, қочқин бўлишга мажбур бўлган аёллар.

Теҳрондаги модалар уйида бўлиб ўтган кўргазмада намойиш этилган янги бичимдаги киймлар.

XS
SM
MD
LG