Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:42

Халқаро кузатувчилар Малайзия самолёти қулаган ҳудудга киришга уринмоқда


ЕХҲТ вакиллари 18 июль куни Донецк вилоятининг Грабово минтақасида айирмачилар томонидан тўхтатилган.
ЕХҲТ вакиллари 18 июль куни Донецк вилоятининг Грабово минтақасида айирмачилар томонидан тўхтатилган.

Халқаро кузатувчилар Malaysia Airlines самолёти уриб туширилган Украина шарқидаги ҳудудга кириш учун Россия трафдори бўлган қуролли айирмачилардан рухсат олишга уринмоқда.

АҚШ Президенти Барак Обама далиллар Малайзияга қарашли йўловчи самолёт россияпараст айирмачилар назорат қилаётган ҳудуддан учирилган “Ер-Ҳаво” русумидаги ракета билан уриб туширилганига ишора қилганини билдирди.

18 июль куни БМТ Хавфсизлик кенгаши бир овоздан бортида 298 киши бўлган самолёт уриб туширилгани воқеаси юзасидан “тўлиқ, пухта ва мустақил халқаро текширув ўтказиш” таклифини ёқлаб овоз берди.

Кенгаш Украина ҳукумати ва айирмачиларни воқеа рўй берган ҳудудда халқаро кузатувчилар текширув ўтказишига рухсат беришга чақирди.

18 июль куни айирмачилар Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) кузатувчиларига ҳалокат жойида тўлиқ текширув ўтказишга изн бермади.

XS
SM
MD
LG