Линклар

Дунёнинг олти қудратли давлати Эрон билан музокараларни 4 ойга узайтирди


ЕИнинг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси К.Эштон (ч) ва Эрон ТИ вазири М.Ж.Зариф.

ЕИнинг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси К.Эштон (ч) ва Эрон ТИ вазири М.Ж.Зариф.

Дунёнинг олти қудратли давлати ва Эрон Теҳроннинг мунозарали ядровий дастури бўйича музокараларни тўрт ойга узайтиришга келишиб олди.

Айни пайтда АҚШ музлатиб қўйилган Эронга тегишли маблағнинг 2,8 миллиард доллари қайтариб берилишини маълум қилди.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон ва Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Венада эълон қилган қўшма баёнотда “айрим муҳим масалалар борасида келишмовчилик ҳал бўлмагани ва уни бартараф қилиш учун кўпроқ вақт кераклиги” билдирилган.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Эрон 20 фоизгача бойитилган уранни атом электр станцитяларида фойдаланиладиган ёнилғига айлантириши эвазига Эроннинг музлатилган маблағидан 2,8 миллиард доллари қайтарилишини айтди.

Керри Қўшма Штатлар жорий қилган бошқа санкциялар ўз кучида қолишини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG