Линклар

Ислом Каримов янги қурилаётган “Минор” масжидини бориб кўрди


Сурат Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтидан олинди.

Сурат Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтидан олинди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Тошкентнинг “Минор” мавзесида қурилаётган янги масжидни бориб кўрди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, 18 июль куни мамлакат раҳбари қурувчи ва усталар билан сўзлашиб амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари тўғрисида фикр билдирган, мажмуани янада такомиллаштириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берган.

Юнусобод туманидаги “Минор” масжиди қурилишини асли ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов молиялаштираётгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди.

Бироқ Ўзбекистон расмийлари ва Усмоновнинг вакиллари янги масжид қуришга россиялик миллиардернинг алоқаси йўқлигини билдирган.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси маълумотига кўра, "Минор" масжиди 2014 йилнинг декабрь ойиида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Янги масжид биноси ичида икки минг, ташқи сатҳи билан бирга ўн минг мусулмон намоз ўқиши мумкин бўлади.

XS
SM
MD
LG