Линклар

logo-print

Исроилнинг Ғазога ҳужумида ўлган фаластинликлар 330 кишидан ошди


Исроилнинг 19 июль кунги ҳаво ҳужумида яраланган фаластинлик Ғазо шаҳридаги касалхонага олиб келинган пайт.

Исроилнинг 19 июль кунги ҳаво ҳужумида яраланган фаластинлик Ғазо шаҳридаги касалхонага олиб келинган пайт.

Фаластин расмийлари Исроил 19 июль куни Ғазо Сектори бўйлаб уюштирган ҳаво ҳужумларида камида 25 нафар фаластинлик ҳалок бўлганини билдирди.

Бу билан Исроил 12 кундан бери амалга ошириб келаётган ҳужумларида ўлган фаластинликлар сони 330 кишидан ошди.

Фаластинлик жанггарилар Исроил ҳудудига ракеталар отганига жавобан 8 июль куни Исроил Ҳамас назорат қилаётган Ғазо Секторига ҳужумлар бошлаган.

Қарама-қаршилик давомида икки исроиллик нобуд бўлган.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Ғазо Секторида Исроил ва Ҳамас ўртасида давом этаётган можарони тўхтатишда воситачилик қилиш учун 19 июль куни Яқин Шарққа бориши режаланган.

Буни 18 июль куни БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жеффри Фельтман БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазодаги можаро бўйича ўтказилган йиғилишида эълон қилди.

Фельтман фаластинлик муҳтожларга ёрдам етказиш учун оташкесим бўлиши “шарт” эканини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG