Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:48

Россия АҚШнинг 12 фуқаросига виза чеклови жорий қилмоқчи


Россия Ташқи ишлар вазирлиги биноси.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги биноси.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Россия ширкатлари ва фуқароларига нисбатан янги санкциялар қўллагани учун АҚШнинг 12 фуқаросига жавоб тариқасида виза чеклови жорий қилишини билдирди.

Москва Россияга киришини чеклаган шахслар рўйхатида Ироқдаги Абу Ғраиб, Кубадаги Гуантанамо қамоқхоналарида ишлаган АҚШ армияси зобитлари ҳам бор.

Россия Давлат Думаси аъзоси Адам Делимханов АҚШнинг қора рўйхатига киритилганига жавобан Москва АҚШ Конгресси аъзоси Жеймс Моранни Россия виза чеклови жорий қилган шахслар қаторига киритишни режалаган.

Шу ҳафта бошида АҚШ Президенти Барак Обама Москванинг Украинада юритаётган сиёсати борасида Россияга нисбатан янги санкциялар жорий қилинганини эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG