Линклар

"Ўзбекэнерго" Ўзбекистонда АЭС қурилиши режаланганини инкор қилди


“Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси мамлакатнинг шимоли-шарқий қисмида атом электр станцияси (АЭС) қуриш масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақидаги маълумотни рад қилди.

Яқинда Россиядаги айрим ахборот агентликлари Ўзбекистон ҳукумати Айдаркўл кўли яқинида атом электр станцияси қуриш имкониятини ўрганиб чиқаётгани ҳақда хабар тарқатган эди.

12news.uz нашрига кўра, “Ўзбекэнерго” матбуот хизмати вакили бу маълумот ҳақиқатдан йироқ эканини айтган.

Исми келтирилмаган матбуот хизмати ходими “Ўзбекэнерго” яқин келажакда мамлакатда атом электр станцияси қуришни режаламаганини қўшимча қилган.

XS
SM
MD
LG