Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:33

Айирмачилар ЕХҲТга самолёт қулаган ҳудудни тўлиқ кузатишга изн бермади


Донецк вилоятининг Грабово минтақасига борган ЕХҲТ кузатувчилари.
Донецк вилоятининг Грабово минтақасига борган ЕХҲТ кузатувчилари.

Украина шарқидаги қуролли айирмачилар халқаро кузатувчиларга 17 июль куни уриб туширилган, бортида 298 киши бўлган Малайзияга тегишли самолёт қулаган ҳудудни тўлиқ кўздан кечиришга иккинчи кун рухсат бермади.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) вакилларига кўра, айирмачилар самолёт парчалари сочилиб кетган катта ҳудуднинг фақат бир қисмини кўришга изн берган.

Украина Президенти Петро Порошенко эълон қилган баёнотида халқаро текширувчилар ишига “аралашувга тоқат қилмаслиги”ни билдирди.

Шанба куни Украина ҳукумати айирмачиларни “Россия ёрдами”да халқаро жиноятнинг изларини йўқ қилишга уринаётганликда айбалади.

Киев айирмачилар Донецкдаги моргга 38 та жасад олиб борганини билдирди.

19 июль куни россияпараст айирмачилар қўмондони ЕХҲТ вакилларига айирмачилар далилларга тегмагани ва самолётнинг “қора қутиси” ҳам топилмаганини айтди.

XS
SM
MD
LG